Сурияда Россия товарларини сотиш тақиқланди

Сурия Молия вазирлиги Россия, Эрон ва Исроилдан товарлар импортини тақиқлади. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Агар ушбу уч давлатдан маҳсулотлар аниқланса, уларни мусодара қилиш кўзда тутилган.

Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ҳукумат доллар операцияларига рухсат берганини эълон қилди ва ягона божхона тўловларининг янги тўпламини 50 фоиздан 60 фоизгача пасайтириш билан тасдиқлади, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳукуматнинг бу қарори Сурияга бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШдан импорт оқимига йўл очди. 

Ҳозирги кунда Дамашқдаги дўконлар «импорт қилинаётган маҳсулотлар билан тўлган: туркча шиша сув ва Саудия озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, Twix ва Snickers каби ғарбий шоколадлар, шунингдек, Pepsi ва бошқа халқаро брендлар ичимликларига қадар».

Суриянинг янги ҳокимияти қабул қилган қарор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун хом ашё импортини енгиллаштиради ва саноатни рағбатлантиради.

Жаҳон