Суриядаги араб қишлоғи Исроилга қўшилмоқчилигини маълум қилди

Суриядаги йирик араб қишлоғи Исроилга қўшилиш истагини билдирди. Бу ҳақида «Риа Новости» хабар бермоқда.

Хабар берилишича, мазкур ҳудудда яшовчи друзлар Дамашқда сунний мусулмонлар ҳокимият тепасига келганидан кейин ўз тақдирларидан хавотир билдирган.

Исроил телекомпанияси Сурия буфер зонасининг Исроил билан чегараси яқинидаги Хадер қишлоғи аҳолисининг мурожаати акс этган видеони таҳлил қилди. Бироқ мазкур видеонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Биз ўз шарафимизни сақлаб қолиш учун Исроил Голанига қўшилишни хоҳлаймиз ва бу атрофдаги барча қишлоқларга тегишли, чунки Ҳадера тақдири бутун минтақамиз тақдиридир. Биз Голандаги халқимизга қўшилишни эркин яшашни сўраймиз, дейди қишлоқ аҳолисидан бири.

Хабарда таъкидланишича, ўнлаб қишлоқ аҳолиси Исроилнинг бир қисми бўлиш тарафдори бўлган. Уларнинг фикрича, бу суннийлар ҳокимият тепасига келганидан кейин Сурия таркибида қолишдан хавфсизроқ бўлади.

Маълумот ўрнида, друзлар — шиа мазҳабидаги арабларнинг этник конфессионал гуруҳи. Исроил 1967 йилдан бери Голан тепалигидаги бир нечта друз қишлоқларини назорат қилади, қолган қишлоқлар Сурия таркибида қолган.

Жаҳон