АҚШ Сурияга нисбатан санкцияларни қисман бекор қилди
АҚШ Суриянинг янги ҳукумати билан боғлиқ бир қатор молиявий операцияларни, жумладан, энергетика ресурслари ва пул ўтказмаларига оид операцияларни санкциялар доирасидан чиқарди. АҚШ Молия вазирлиги тегишли баёнотни эълон қилди.
Сурия ҳукуматига илгари тақиқланган операцияларни амалга ошириш учун 2025 йил 7 июлгача рухсат берилган. Бу араб республикасининг Марказий банки орқали амалга ошириладиган энергия ресурслари бўйича битимларни ўз ичига олади.
Бу қарор билан АҚШ санкциялари остидаги шахсларнинг мол-мулки ёки мулкий манфаатларини блокдан чиқарилмайди. Санкциялар остидаги мамлакатлар билан молиявий ўтказмаларни амалга ошириш имкони бўлмайди.
Башар Асаднинг шафқатсиз ва репрессив бошқаруви тугаши Сурия ва унинг халқига тикланиш учун ноёб имконият беради. Ушбу ўтиш даврида Молия вазирлиги Сурияда инсонпарварлик ёрдами ва масъулиятли бошқарувни қўллаб-қувватлашда давом этади, дейди АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адеемо.