Туркия 273 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанига қайтганини маълум қилди

Туркия витсе-президенти Жевдет Йилмазнинг маълум қилишича, 2024 йил 8 декабрдан буён 273 мингдан ортиқ суриялик қочқин Сурияга ихтиёрий равишда қайтган. Бу ҳақда Аl Arabiya хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Туркияда 2,7 млнга яқин суриялик қочқин истиқомат қилмоқда.

Суриянинг янги ҳукмдорларини қўллаб-қувватлаётган Туркия ҳукумати мамлакатнинг баъзи қисмларида қочқинларнинг мавжудлиги туфайли юзага келган кескинликни юмшатиш учун уларнинг қайтишини тезлаштиришга умид қилмоқда.

Жаҳон