Ўзбекистонда 11 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 11 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.




