Қашқадарёда 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйди
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйди.

Қайд этилишича, 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ички ишлар бўлимига «Майманоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 23 ёшли аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.




