Тошкентда беҳуда ёнаётган чироқларни ўчириш бошланди
Пойтахт Тошкентда тунги соатларда беҳуда ёниб турган ва электр энергиясини ортиқса сарф қилаётган чироқлар, шунингдек, реклама воситалари, бренд ёзувлар ламларини ўчириш бўйича рейд тадбирлари бошланди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежаш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берилган.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ҳам Тошкент шаҳрида электр энергияси сарфини 10 фоизга тежаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Бунга кўра, жамият тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва кечки рейд тадбирлари ўтказилмоқда.





