Жиззахда зилзила содир бўлди
Бугун, 24 февраль куни Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди.

Ушбу зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:12 да юз берди. Эпимарказ вилоятнинг Ғаллаорол туманида бўлган. Зилзила координаталари 39,97 градус шимолий кенглик ва 67,74 градус шарқий узунликка эга. Ер силкиниши магнитудаси 3,9 бални ташкил қилган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Жиззахнинг бошқа ҳудудларига ҳам зилзила таъсири сезилган:
- Шароф Рашидов туманида – 2-3 бал.
- Жиззах шаҳрида – 2-3 балл.
- Бахмал туманида – 2 балл.




