Тошкентда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 1800 дан ортиқ ҳолат аниқланди

Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жами 1848 та ҳолат аниқланган:

• 1709 та (92%) 3–7 марта такрорланган ҳолатлар;

• 100 та (5%) 8–12 марта;

• 39 та (2%) 13–23 марта такрор содир этилган.

Туманлар кесимида:

• энг кўп ҳолат Яшнободда — 413 та (шундан 385 таси қайта-қайта содир этилган);

• кейинги ўринларда Сергели — 329 та, Олмазор — 269 та;

• нисбатан кам ҳолат Бектемирда — 17 та.

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда (масалан, Сергели) оғир такрорий ҳолатлар (13–23 марта) 39 тагача етган. Бу эса айрим фуқаролар қоидаларни мунтазам равишда бузиб келаётганини кўрсатади.

Ўзбекистон