Ўзбекистонда нодавлат касб-ҳунар таълимига лицензия олиш тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистонда нодавлат касб-ҳунар таълимига лицензия олиш тартиби соддалаштирилди.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни ҳукуматнинг «Нодавлат секторда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилиши ва педагог кадрларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 612-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорга асосан:
Нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага беришнинг энг юқори муддати 5 йилдан 10 йилгача оширилган;
Касбий таълим хизматларини кўрсатиш учун нодавлат таълим ташкилотларининг банк ҳисобварағига ўтказиладиган суммани икки баробарга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензиялаш талаблари ва шартлари соддалаштирилган.





