Тошкент вилоятида синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди ўз синфдошини ўлдирган 16 ёшли ўсмирга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 6 июнь куни Яллама қишлоғида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, марҳум онаси билан телефонда гаплашганидан сўнг уйдан чиқиб, дўстлари билан учрашишини айтган.
Кейинчалик унинг танаси, кўплаб пичоқ зарбалари билан топилган.
Суд жараёнида айбланувчи ушбу ишни атайлаб содир этмаганини, бу ишдан афсусда эканини билдириб, жазони енгиллаштиришни сўраган.
Суд ўсмирни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан 85-модда қўллаш билан айбдор деб топиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимдаги жазони ижро этиш колониясида ўташга ҳукм қилди.