Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни, Наманган вилоятига ташриф буюради, деб давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент ахборот хизмати

Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, давлат раҳбари «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 сентябрь куни, президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ташриф буюриб, ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашди ва таълим соҳасида бир қатор янгиликларни маълум қилди.

Ўзбекистон