Тошкентнинг айрим ҳудудларида 2 майгача иссиқ сув ўчирилади

Тошкентнинг етти тумани аҳолиси вақтинча иссиқ сувсиз қолади. Бу ҳақда Veolia Energy компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўчиришлар 28 апрелдан 2 майгача давом этиши кутилмоқда. Бу Тошкент иссиқлик электр марказининг ташаббуси билан ўтказилаётган режали профилактика ишлари туфайли юз беради.

Иссиқ сув ўчириладиганн ҳудудлар:

• Миробод тумани: Афросиёб, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод, Якуб Колас, Чимкент, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Ҳайдар Алиев, Абдулла Авлоний кўчалари, Тс-7;

• Чилонзор тумани: Арнасой, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Чўпонота, Лутфий, Боғистон, Имом ат-Термизий кўчалари, 1, 2, 3, 7, 5, 6, 7, 8, 9, Е, И, Тс мавзелари;

• Шайхонтоҳур тумани: Навоий, Нурафшон, Гулханий, Самарқанд Дарвоза кўчалари, Оқтепа мавзеси, Оқтепа микрорайони;

• Юнусобод тумани: Амир Темур шоҳкўчаси, Шароф Рашидов, Сайилгоҳ, Матбуотчилар кўчалари;

• Яккасарой тумани: Глинка, Шота Руставели, Боғибўстон, Аския, Шоҳжаҳон, Жамшид Шоший, Ўрикзор, Боғтепа 5-тор кўчаси, Жийдазор 1-тор кўчаси, Белариқ, Кичик ҳалқа йўли, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Қушбеги, Бошлиқ, Бобур, Ислом Каримов кўчалари;

• Сергели тумани: Қумариқ, Олтин водий, Учувчилар шаҳарчаси кўчалари;

• Яшнобод тумани: Элбек, Содиқ Азимов кўчалари.

Қайд этилишича, Veolia Energy иссиқлик энергияси (иссиқ сув) нинг қарийб 90 фоизини «Тошиссиқликмаркази» ва Тошкент ИЭМдан харид қилиб, пойтахт истеъмолчиларига етказиб беради. Ўз қозонхоналари умумий ҳажмнинг тахминан 10 фоизини таъминлайди.

Коммунал