Таиландда автобус қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Таиландда саёҳат автобуси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Thairath газетаси хабар бермоқда.
Фожиа Прачинбури вилоятида юз берди. Учта автобус 200 кишилик саёҳат гуруҳини ташиётган эди. Автобуслардан бирининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди. Автобус бетон тўсиқни ёриб ўтиб, кейин ағдарилиб кетди.
20 га яқин жабрланувчи шифохонага етказилди. Қутқарувчилар қолган бедарак йўқолганларни қидириш ишларини олиб бормоқда.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлади.