Таиландда ҳаво ифлосланиши туфайли 350 дан ортиқ мактаб ёпилди
Таиланд пойтахти Бангкокда 350 дан ортиқ мактаб ҳавонинг сезиларли даражада ифлосланиши туфайли ёпилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Ҳафта ўртасидан бери Бангкок ҳавонинг хавфли даражада ифлосланишига қарши курашмоқда. IQAir маълумотларига кўра, ҳаво сифати индекси (IQAir) 159 га етган. Шаҳар ҳокимияти 352 та мактабнинг ёпилишига рухсат берган ва аҳолига уйдан туриб ишлашни тавсия қилган. Бангкокнинг 10 миллиондан ортиқ аҳолисидан атиги 100 мингга яқини ихтиёрий равишда онлайн ишлашга ўтган.
IQAir кўрсаткичи 100 дан юқори бўлса, саломатлик учун зарарли ҳисобланади, 200 дан юқори бўлса, жуда зарарли деб баҳоланади. Пойтахт губернатори Чадчарт Ситтипунтнинг айтишича, ифлосланишнинг ўсиши қишлоқ хўжалиги экинлари ва чиқиндиларни мавсумий ёқиш натижасидир. Ифлосланиш бир ой давом этса, шаҳарга уч миллиарддан олти миллиардгача бахтга (177 миллион доллар) тушиши мумкин.
Мактаблар ёпилган пайт Бангкок дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари орасида IQAir рейтингида 7-ўринни эгаллаган. Мазкур ўрин ўзгариб туради.