Тошкентда қизларни Таиландга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент халқаро аэропортида қизларни Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга уринган икки нафар аёл ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қизларга Бангкокдаги клублардан бирида гўё раққоса бўлиб ишлаш таклиф этилган.

Шундан сўнг, қизлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Қизнинг сўзларига кўра, гумонланувчилар унга аввалига Таиландга раққоса сифатида ишлаш учун боришни, кейинчалик эса фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ушланиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон