Ўзбекистонда такси бозорининг айланмаси 7 ойда 5 триллион сўмдан ошди

Жорий йилнинг 7 ойи ичида 215 та такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашиб, хизматлар айланмаси 5 триллион сўмдан ошди, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Жами 262,2 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилгани айтилмоқда.

Йўловчи ташиш айланмаси 5 трлн сўмдан ошган:
• 3,6 трлн сўм ёки 72,2% – нақд тўловлар;
• 1,4 трлн сўм ёки 27,8% – нақдсиз тўловлар.

Шунингдек, ўртача битта чек 19 077 сўмни ташкил этган.

Ҳабар қилинишича, агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи (56,3%) 30-50 ёшда – 257 629 киши, 30 ёшгача – 166 207 киши (36,3%), 50 ёшдан катталар – 33 477 киши (7,3%).

Таъкидланишича, 7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган:
• 50-100 млн сўм – 19,1 минг ҳайдовчи;
• 10-50 млн сўм – 113,7 минг ҳайдовчи;
• 5-10 млн сўм – 59,4 минг ҳайдовчи;
• 1-5 млн сўм – 122,8 минг ҳайдовчи;
• 1 млн сўмгача – 140,2 минг ҳайдовчи.

Шулар ўртасида энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар:
• Cobalt – 23,5%;
• Nexia – 21,5%;
• Lacetti – 16,9%.

Ҳодисалар