Тошкентда бир ой ичида 11 мингдан ортиқ автобус йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланди

Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаган фуқароларга нисбатан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлаши бевосита йўлкира тушумларига боғлиқ. Ҳар бир йўловчининг ўз вақтида ва белгиланган тартибда йўлкира тўлаши, автобуслар мунтазамлиги, хизмат сифати ва қулайликни таъминлашга хизмат қилади, — дейилади хабарда.

Шу сабабли, «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари томонидан автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилаётгани билдирилди.

Жумладан, 2026-йилнинг январ ойи мобайнида автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 11 502 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилган.

Ўзбекистон