Чилонзор туманида ЙТҲ окибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этди деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса, жорий йилнинг 15-феврал куни соат 18:00 ларда ТХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. Аниқланишича, 1969 йилда туғилган Ю.А. HOWO русумли юк автомобили ҳайдовчиси ҳамда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 2004 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги велосипед билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.





