74 нафар биринчи босқич талабалари SIUT Васийлик кенгаши раисининг грантига сазовор бўлди

Самарқанд халқаро технология университетининг (SIUT) биринчи босқичда таҳсил олаётган 74 нафар талабалар мазкур университет Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазилов грантига сазовор бўлди.

Улардан 71 нафари тўлиқ грант асосида ўқийди ва 3 нафар талаба тўлов-контракт бўйича 25 фоиздан 50 фоизгача чегирмага эга бўлди. Грантлар қуйидаги имтиёзли мезонларга мувофиқ ҳам тақсимланди:

• Грантлар кириш имтиҳонларида энг яхши натижаларни қўлга киритган талабалар, шунингдек, 1200 балл ва ундан юқори балл тўплаган SAT сертификати ёки IELTS сертификати 8.0 ва ундан юқори бўлган талабалар томонидан қўлга киритилди;

• SIUTга ўқишга қабул қилинган ERIELL компаниялар Гуруҳи ходимларининг фарзандларини ҳам қўллаб-қувватланилиб улар ҳам грант асосида таълим оладилар;

• Бундан ташқари, I ва II гуруҳ ногиронлари тўлиқ грант асосида таҳсил олса; Иккала ота-онаси I ёки II гуруҳ ногирони бўлган талаба 50% чегирмага эга бўладилар;

Шунингдек, бир оиладан икки ёки ундан ортиқ талаба ўқишга қабул қилинган тақдирда, уларга тўлов контракт бўйича (ҳар бирига) 25% чегирма берилади.

SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазиловнинг кўмаги кўплаб биринчи курс талабалари учун асосий омил бўлди, улар энди Васийлик кенгаши раиси грантлари эвазига ўқишни бепул бошлашлари мумкин. Шунингдек, Б.Ш. Фазилов университетда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва талабалар учун янги имкониятлар яратишга ёрдам бериб келмоқда.

Ушбу грантлардан ташқари, 2024-2025 ўқув йили учун SIUTга 3 та таълим йўналиши бўйича SIUT Васийлик кенгаши раиси грантлари билан бир қаторда 35 та давлат гранти ажратилган бўлиб, улар: Energy and Power Engineering (Иссиқлик энергетикаси — 10); Petroleum Engineering (Нефть ва газ муҳандислиги — 10;) Mining (Кончилик иши — 15 та).

Бундан ташқари, SIUTда тўғридан-тўғри ўқув жараёнида бепул таълим олиш учун грант берувчи махсус грант дастури ҳам мавжуд.

Самарқанд