Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/2025-ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Дарслар 8 январь, чоршанбадан бошланади.
Байрам кунлари ва қишки таътил даврида талабалар турар жойларида қолаётган талабаларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини унумли ўтказиши, шунингдек, овқатланиши мазкур олий таълим муассасасининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.