Халқаро қидирувдаги шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қидирувдаги шахс АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

У кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувга берилган.

Маълум қилинишича, мазкур шахс Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, терговдан яширингани боис халқаро қидирувга эълон қилинган.

Ўзбекистон Интерполининг ахборот кўмаги, шунингдек, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб борилган музокаралар натижасида у қўлга олиниб, депортация қилинган. Айни пайтда унга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон