Андижонда пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилган ФВБ инспектори ушланди
Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори пора билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, инспектор хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига киради ва мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилади.
Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





