«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда лойиҳа киритиш босқичи 1–20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Саралаш босқичи эса 21 февраль–7 март кунлари ўтказилади.
Шунингдек, тарғибот босқичи 8–10 март, овоз бериш босқичи эса 11–20 март кунлари ўтказилади.
1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!, дейилади хабарда.