Бухорода тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси бюджетдан ортиқча пул олишга уринди

Бухорода бюджет маблағлари эвазига «откат» олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди. Бу ҳақда ҳафсизлик ҳизмати ҳабар берди.

Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади.

Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади.

Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм «откат»ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади, — дейилади хабарда.

Ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодисалар