Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Татаристондаги чорвачилик комплексида юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Малореченский қишлоғидаги чорвачилик комплексида ишчилар яшаган уй ёниб кетган. Ҳодиса вақти бино ичида 39 киши бўлган. 33 киши мустақил равишда ташқарига чиқиб олган, улардан бири жароҳатланган.

Ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчилар 6 нафар эркакнинг жасадини топган, дейилади хабарда.

300 квадрат майдондаги очиқ ёнғинни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 14 нафар мутахассиси ва 4 та техникаси бартараф этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

Жаҳон