Хитой кемаси Тайванда сувости алоқа кабелини узди
3 январь куни Shunxing39 юк кемаси Тайваннинг шимоли-шарқидаги Сзилун портига яқин жойда алоқа кабелини узиб қўйди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Кема Камерун байроғи остида сузса-да, Тайван ҳукумати унинг Jie Yang Trading Limited компаниясига тегишли эканини маълум қилди. Гонконгда рўйхатдан ўтган ушбу фирманинг директори Хитой фуқароси ҳисобланади.
Тайваннинг Chungwа Telecom алоқа оператори рақамли маълумотлар дарҳол бошқа халқаро сув ости кабелларига йўналтирилганини таъкидлади.
«Капитанни сўроқ қила олмаганимиз боис Жанубий Корея ҳукуматидан кеманинг кейинги манзилида тергов ўтказишда ёрдам беришларини сўрадик», — дейди Тайван соҳилни қўриқлаш хизмати вакили.