Марказий банк Humans текшируви натижаларини Тошкент ИИББга топширди
Ўзбекистон Марказий банки «Оcтаграм» тўлов компанияси фаолияти юзасидан ўтказилган текширув натижаларини Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига юборди.

Қайд этилишича, Humans МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган «Оcтаграм» АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.
Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилди, — дейилади хабарда.
Айни пайтда Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилаётгани таъкидланди.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралди.





