Дуров Теlegram’ни видеоплатформага айлантирмоқчилигини айтди

Теlegram асосчиси Павел Дуров мессенжерни видео платформага айлантириш учун ҳаракат бошлаганини айтди. У Теlegram орқали видео кўриш энди анча қулай бўлишини маълум қилди.

Дуровнинг эслатишича, шу пайтгача Теlegram’даги турли чат ва каналларда видеолавҳалар қандай форматда юкланган бўлса, худди шу кўринишда намойиш этиларди. Натижада фойдаланувчилар гигабайтлаб маълумотларни юклаб олишга ва видеолавҳанинг тўлиқ юкланишини кутишга мажбур бўларди. Мессенжер асосчиси ҳатто қисқа видеоларни кўришда ҳам муаммолар юзага келганини таъкидлади.

Бугунги янгиланиш билан Теlegram серверлари оммабоп видеоларни бир нечта сифат вариантларига қисқартиради ва уларни оқимли узатиш учун оптималлаштиради, деди Павел Дуров.

Унинг сўзларига кўр, мазкур янгилик туфайли мессенжер интернет тезлигига қараб автоматик равишда видеони юклашга мос келадиган сифатни танлайди.

Ҳодисалар