Ўзбекистонда Temu платформаси 20 мартдан бошлаб чекланади
Ўзбекистонда Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20 мартдан бошлаб чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, фақат Ўзбекистон резидент компаниялари электрон тижорат операторлари бўлиши мумкин.
Текширувлар шуни кўрсатдики, хорижий платформалар, шу жумладан Temu савдо, реклама, маълумотлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузган.
Фуқароларга янги буюртмаларни расмийлаштирмаслик ва зарур ҳолларда сотиб олинган товарлар учун пулни қайтариш тавсия этилади.
Шунингдек, расмийлар шахсий маълумотларни рўйхатдан ўтмаган компанияларга бермаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.