Сурхондарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Термиз туманида умумий овқатланиш жойида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиб, 300 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Қайд қилинишича, Термиз туманида жойлашган «З.Ш.» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 300,5 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.