Ер шари яқинидан 17-август куни 50 метрлик астероид учиб ўтади. Бу ҳақда Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораториясида (РАН) маълум қилинди.
Ҳабарга кўра, астероиднинг Ер шарига ғайриоддий яқинлашиши туфайли у потенциал хавфли ҳисобланади.
Ушбу тош сўнгги вақт ичида Ерга миллион километрдан яқинроқ масофада жойлашган энг катталаридан биридир, — дейилади хабарда.
Астероид жорий йилнинг 1-августида, тахминан 2 ҳафта олдин аниқланган. Объект комета хусусиятларини кўрсатмагани ва, эҳтимол, учувчи моддалар излари бўлмаган тош блоки эканлиги айтилмоқда.
Тош Ернинг тортишиш майдонида учса-да, унинг сайёра томонга учиши эҳтимоли жуда кичик. Бу фақат астероиднинг бошқа осмон жисмига кутилмаган тўқнашуви натижасида содир бўлиши мумкинлиги таъкидланди.