Тиббий буюмларни қалбакилаштирган ҳолда сотмоқчи бўлган ходим қўлга олинди

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими базада сақланаётган тиббий буюмларни қалбаликлаштириб сотмоқчилиги маълум бўлди. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ходим махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга $57,880 мингга сотмоқчи бўлган. Олдиндан $40 минг олган пайтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон