Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади
“Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Академия юридик шахс мақомига эга бўлиб, унинг фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан тўлиқ йўлга қўйилади.
Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари академиянинг клиник базаси ҳисобланади. Унинг таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.
Тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини жорий этиш академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.
Бу ерда телемедицина технологияларидан фойдаланиш шароити яратилади. 2025/2026 ўқув йилидан академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.