Қорақалпоғистонда тиббиёт ходими пора билан қўлга олинди
Қўнғирот туманида тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилиб, пора олаётган тиббиёт ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи тиббиёт техниги М.О. фуқаро Д.Э. ни $2,5 минг эвазига юқори лавозимдаги танишлари орқали шу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У олдиндан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.