Бухородаги боғчада 1,5 ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди
Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотида 1,5 ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 28 март куни тумандаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш. Ш. вафот этгани аниқланган.
Айни пайтда ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.