Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриб вафот этди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 11 ёшли қиз электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

Воқеа 30 май куни, тахминан соат 18:00 да содир бўлган. Маълумотларга кўра, 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиш мақсадида Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларидан бирининг том қисмига нарвон ёрдамида чиққан.

Қайтишда у томга яқин ўтувчи электр симларига тегиб кетган ва ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон