Толибон Афғонистондаги ягона аёллар радиосини ёпиб қўйди

Толибон Кобулда жойлашган ягона аёллар радиоси –  Radio Begum фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ушбу радиостанция аёллар таълими ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган эди.

Толибон радиони «эфир сиёсатини бузиш» ва «чет эл каналига рухсатсиз контент тақдим этиш» айбловлари билан ёпди. Радиога ҳужум чоғида ходимларнинг компьютерлари, ҳужжат ва телефонлари мусодара қилинди, икки эркак ходим ҳибсга олинди.

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти бу қарорни қоралаб, радио фаолиятини қайта тиклашга чақирди.

Жаҳон