«Толибон» Термиздаги бозорда мусиқа қўймасликни талаб қилмоқда

«Толибон» расмийлари Сурхондарёнинг Термиз бозорида концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўраган. Бу ҳақида Аtlaspress хабар бермоқда.

Агар Термиз бозорида мусиқий дастурларга чеклов қўйилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу умумий бозорга киришга рухсат этилмайди. Термиздаги қўшма чегара бозорига Афғонистон фуқаролари визасиз бориши мумкин. Ташриф буюрувчилар учун мусиқа дастурлари ташкил этилиб, кечалари ўзбек санъаткорлари ҳам концерт берган ҳолатлар бўлган.

«Толибон» мусиқий дастурлар ўтказилишига қарши ва Ўзбекистон ҳукуматидан бундай дастурларни ўтказишга йўл қўймасликни сўраган, дейилади хабарда.

Жаҳон