Uzum Sellers Academy’да тўлов шартлари янгиланди

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Uzum Sellers Academy’да курслар учун тўловнинг янги шартлари жорий этилади. 

Тўлиқ курс нархи 1 190 000 сўм. Энди иштирокчилар Uzum Насия орқали қисман тўловдан фойдаланишлари ёки муддатли тўловни расмийлаштиришлари мумкин.

Янгиланган шартларга кўра:

• курс умумий қийматининг 40% миқдоридаги тўловнинг биринчи қисми ўқиш бошланишидан камида 14 календарь кун олдин тўланади;

• қолган 60% курс бошланишидан камида 3 календарь кун олдин тўланади.

Шу билан бирга, агар иштирокчи курс бошланишидан 5 календарь кундан камроқ вақт олдин ўз иштирокини бекор қилса, олдиндан тўлов (аванс) қайтарилмайди.

Шунингдек, Узум Академияси аниқлик киритади: ўринлар сони чекланган. Навбат келиши билан сиз билан боғланиб, ўқув машғулотларини бошлаш учун мавжуд саналарни таклиф қилишади.

Бундан ташқари, Uzum Market офертасидаги 1.5-банд янгиланди. Бу банд сотувчиларнинг платформада ишлаш шартларига тегишли. Маркетплейсда фаолият олиб боришда янги қоидаларни ҳисобга олиш учун ушбу янгиланишлар билан диққат билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз. Батафсил маълумотни ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Яна бир янгилик «Китоблар, дафтарлар, босма маҳсулотлар» тоифасига тааллуқли. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб ушбу тоифада қадоқлашнинг янги қоидалари кучга киради: товарларни зич термочўктирувчи плёнка ёки БОПП-пакетга ўраш талаб этилади. Uzum Маркет маълум қилишича, стретч-плёнкадан фойдаланиш тақиқланади.

ФБО бўйича қайтарилган маҳсулотларни қайта ишлаш учун чегирма муддати ҳам узайтирилди. Ҳамкорлар қулай шартлардан фойдаланишни давом эттиришлари мумкин: 2026 йил 31 январгача қайтарилган маҳсулотларни қайта ишлашга 50% чегирма амал қилади. Батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Uzum Sellers Academy тадбиркорлар учун таълим дастурларини ривожлантириш ва иштирок этиш учун энг мослашувчан шарт-шароитларни яратишда давом этмоқда. Батафсил маълумотни ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Янгиликлар