Тошкентдаги Джей Лонининг концерти чипталарини деярли 70% хорижликлар сотиб олишди
7 август куни Тошкент шаҳридаги Бунёдкор стадионида америкалик мегаюлдуз Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтди. Концерт чипталарининг деярли 70 фоизи хорижликлар томонидан сотиб олинган, бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида хабар берилди.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, жами 25 мингта чиптанинг 15 мингдан ортиғи, яъни 67 фоизини хорижликлар сотиб олган. Чипталар нархи эса зоналарга қараб, 1 миллион сўмдан 4,2 миллион сўмгача бўлган.
Хорижликлар орасида 7 мингдан ортиғи Россия фуқаролари, 2 мингдан зиёди эса Қозоғистонликлар томонидан харид қилинди. Шунингдек, Европа ва бошқа давлатлардан ҳам бир қатор меҳмонлар Тошкентга ташриф буюриб, концертни томоша қилишди.
Бундан ташқари, ёзги мавсум бўлмаслигига қарамай, туристик оқимлар сони ҳам ошган. Чет элликлар томонидан 4-5 кунлик туристик пакетларга бўлган талаб ортди. Бу, ўз навбатида, мамлакатнинг туризм соҳасига катта фойда келтиргани айтилмоқда.