Россияда иккита трамвай тўқнашиши оқибатида 50 киши жароҳатланди
Россиянинг Кемерово шаҳрида 6 июнь куни иккита трамвай бир бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ёл транспорт ҳодисаси «Логовая» шоссесида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг сони 50 кишига етган. Жароҳатланганларнинг 40 нафари шифохонада бўлиб, уч нафари оғир аҳволда. Дастлабки маълумотларга кўра, трамвайлардан бирининг тормози ишламаган ва у олдинда ҳаракатланаётган бошқа трамвайга бориб урилган.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси 2-қисми («Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.