Ўзбекистонда 5 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 5 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда (ёмғир, қор). Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.