Фарғонада яна бир яширин криптоферма топишди
Фарғонада давлатга катта зарар етказаётган яна бир яширин криптофермани топишди. Бу ҳақжа Бош прокуратура қошидаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассислар «Ёшлар» маҳалласида рейд ўтказишди. Фуқаро Ф.И. ўз ҳовлисида майнинг фермасини ташкиллаштириб, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган электротармоққа 36 нафар қурилмани улаган.
«Зарар 208,2 млн сўмни ташкил этди», – дейилмоқда хабарда.
169-модда (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.