Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Бугун Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида юқори даражадаги Конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлди.

 

Биз иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларини такомиллаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий киришганмиз. Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз, юртимизнинг тараққиёт манзили айнан шу, – деб таъкидлади Саида Мирзиёева.

Бундай мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва қўшимча қиймат яратишнинг глобал занжирларига боғланиб эришиш мумкин. ЖСТ раҳбариятининг бизни бу қадар қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдириши юксак баҳога лойиқ.

Янгиликлар