Наманган вилояти ҳокими Тўрақўрғонда қуриладиган 5 қаватли уйлар лойиҳасини бориб кўрди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида қуриладиган учта 5 қаватли уй лойиҳасини бориб кўрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тўрақўрғон туманининг «Тошкент» маҳалласи ҳудудида қурилаётган учта 5 қаватли, жами 117 хонадонли турар-жойнинг биринчи қаватидан савдо ва маиший хизмат шахобчалари ўрин олади.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ҳозирги кунда камида 5 қаватли уйлар қуриш, аҳолига барча шароитларни шу ернинг ўзида яратиб бериш дунё талабидаги усул бўлиб қолди», — деди вилоят ҳокими.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Абдураззоқов «Янгиобод» маҳалласи ҳудудида қурилиши бошланаётган сутни қайта ишлаш цехи ва музлаткич, омборхона, шунингдек, унинг ёнида савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар жой мажмуаси билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чортоқдаги «Сарой» маҳалласига мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун 500 млн сўм ажратилганди. Шунингдек, «Элатан» маҳалласида ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун 300 миллион сўм ажратилгани хабар қилинган.

Янгиликлар