Наманганда Жанубий Корея билан ҳамкорликда «IT school» очилади (фото)

Наманган шаҳрида Жанубий Корея билан ҳамкорликда янги «IT school» очилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, шаҳар ҳокими Олимжон Исаев ҳамда мутасадди раҳбарлар Жанубий Корея давлати вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу мактабнинг имконият ва шароитларини ўрганган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Сиздан интеллект, биздан барча шароит ва моддий ёрдам», — дейди вилоят ҳокими Наманган шаҳрида ишга туширилаётган «IT school»нинг хорижлик мутахассислари билан бўлган суҳбатда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган саноат касб-ҳунар коллежи негизида ташкил этилаётган ушбу таълим маркази дастурчи ва веб-дизайнерлар, ахборот коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари тайёрлайди. Шунингдек,ушбу мактабда кореялик мутахассислар янги дастурчиларни тайёрлайди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк қурилишини кўздан кечирди. Шунингдек, Дастурлаш соҳасидаги танловлар эълон қилиб бориладиган «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» портали ишга тушиши маълум қилинганди.

Янгиликлар