Сурхондарёда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қизириқ ва Шўрчи туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шўрчи деҳқон бозори атрофида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Ч. фуқаро А.дан жами 3500 долларини 38,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.