«Ўзгидромет» Фарғонада 8 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Республика Гидрометеорология хизмати маркази 8 октябрь, пайшанба куни Фарғона вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Маълум қилинишича, Фарғонада ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—7 даража илиқ, кундузи 18—20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.