«Ўзгидромет» Самарқандда 16 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 16 октябрь, жума куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Еleonoreeverywhere.com»

Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 22-27 даражада бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даражада илиқ, кундузи 23-25 даражада бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даражада илиқ, кундузи 20-25 даражада бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 23-28 даражада бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 22-27 даражада бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 23-28 даражада бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 20-25 даражада бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даражада илиқ, кундузи 12-17 даражада илиқ бўлади.

Янгиликлар